Ўзбекистонда бензин нархи ошди

Жамият 33420
image

Бугун, 8 июль куни Ўзбекистондаги ёқилғи қуйиш шохобчалрида АИ-80 маркали бензиннинг нархи 8200 сўмгача етди. АИ-91 маркали бензинининг нархи эса 11 минг сўмгача, АИ-95 маркали бензинининг нархи 11 500 дан 12 200 сўмгача кўтарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маълум қилишича, нархларнинг ошишига талабнинг ортгани сабаб бўлган. Яъни импорт қилувчи корхоналар томонидан юқори октанли автобензиннинг четдан келтиришини камайиши натижасида, Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортмоқда.

Хусусан, июль ойининг дастлабки 7 кунида етказиб берилган АИ-80 маркали бензин миқдорини ўтган ҳисобот даврига таққослаганда, эҳтиёж республика бўйича 1 193 тоннага ёки 120 фоизга эҳтиёж ошган. Эҳтиёжнинг ошиши Андижонда 222 фоиз, Тошкент вилоятида 163 фоиз, Жиззахда 155 фоиз, Қашқадарёда 141 фоизни ташкил этган.

“Мисол учун, “UNG Petro” МЧЖ томонидан июнь ойида ўртача бир кунда 529 тонна сотилган бўлса, июль ойига келиб ўртача бир кунда 611 тонна ёки 82 тоннага талаб ошди. Аи-80 русумли автобензинга талаб ортиши натижасида жорий йилнинг июль ойида Аи-80 русумли автобензиннинг биржа савдоларида 1 тонна учун шаклланган нархи 9 366 минг сўмни ташкил этган.

Жорий ойда ушбу кўрсаткич 10 454 минг сўмни ташкил этиб, июнь ойида ўртача шаклланган нархларга нисбатан 974 минг сўмга ошган. Бу эса ўз навбатида, хусусий АЁҚШлар томонидан сотиладиган Аи-80 русумли автобензин нархи ошишига олиб келди. Ҳозирги кунда биржа савдоларига қўйилаётган миқдорлар оширилиши натижасида 1 тонна Аи-80 русумли автобензиннинг ўртача нархи 9 484 минггача пасайтирилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, истеъмолчилар талабининг 65 фоизи “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган бензин ҳисобидан, қолгани бошқа ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар томонидан қопланади.

Хабарга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тошкент шаҳри ва вилоятига қарашли АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензин нархи 6 800 сўмни ташкил этган бир пайтда, ҳусусий АЁҚШларда 7 000 сўмдан 7 700 сўмгача ёки 200 сўмдан 900 сўмгача қиммат нархларда сотилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига Аи-80 русумли автобензин жорий йилнинг 7 июл куни 4 минг тонна, 8 июл куни 3 минг тонна қўйилди, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини бензин ишлаб чиқариш ускуналари 110 фоиз қувватда ишламоқда”, дея қўшимча қилдм компания.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 667
Рейтинг: 3
Теглар
t
×