Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш кўпайди

Жамият 14562
image

2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 143 455 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 23 450 тага кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ишлаб чиқарилган автомобиллар сони:

•    Nexia – 35 050 дона (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,9 фоиз)
•    Cobalt – 37 682 дона (154,2 фоиз)
•    Lacetti Gentra – 26 047 дона (133,0 фоиз)
•    Sprak – 14 511 дона (160,4 фоиз)
•    Damas – 26 687 дона (115,8 фоиз)
•    Labo – 3 478 дона (90,7 фоиз)

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирадиган бўлсак, Nexia ва Labo русумли автомобиллар ишлаб чиқариш камайган. Cobalt, Lacetti Gentra, Sprak, Damas автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми ортган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 740
Рейтинг: 2.9
t
×