Ўзбекистонда автобусларда мобиль боғчалар ташкил этилади
Жамият
−
19 Сентябрь 2019
4437Кеча, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобиль гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади.
Мобиль гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал камол топишига шароит яратишдан иборат.
Мобиль гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалар қабул қилинади.
Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
ариза;
ота-она паспорти нусхаси;
боланинг туғилганлик гувоҳномаси нусхаси;
боланинг 2 дона фотосурати;
боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса.
Мобиль гуруҳларда хизматлар бепул кўрсатилади.
Бунда, овқатлантириш мажбурий эмас, таълим бир кунда 3-4 соатни ташкил этади.
LiveБарчаси