Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг нархи ошиши кутиляпти
Жамият
−
22 Май 2023
7826Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июнидан алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Қарор билан алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланмоқда.
Алкоголь маҳсулотлари 1 литри учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари қуйидагича белгиланмоқда:
вино – 14 400 сўм ва 16 400 сўм (аввал 12 000 сўм ва 14 200 сўм);
коньяк – 57 400 сўм ва 66 000 сўм (илгари 48 200 сўм ва 57 800 сўм);
ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – 37 000 сўм ва 43 000 сўм (илгари 30 200 сўм ва 36 200 сўм).
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь