Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши қандай?
Бу қизиқ
−
08 Июнь 4848 1 дақиқа
2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Минтақалар бўйича аҳолининг ўртача ёши:
- Тошкент шаҳри – 32,7 ёш;
- Бухоро вилояти – 31,1 ёш;
- Тошкент вилояти – 31 ёш;
- Навоий вилояти – 30,1 ёш;
- Фарғона вилояти – 30 ёш;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 29,8 ёш;
- Андижон вилояти – 29,5 ёш;
- Хоразм вилояти – 29,5 ёш;
- Наманган вилояти – 29 ёш;
- Сирдарё вилояти – 28,7 ёш;
- Самарқанд вилояти – 28,5 ёш;
- Жиззах вилояти – 28,4 ёш;
- Қашқадарё вилояти – 27,7 ёш;
- Сурхондарё вилояти – 27,4 ёш.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги ўртача ёш кўрсаткичи дунёдаги ўртача 30,9 ёшдан сезиларли даражада паст. Шу боис, Ўзбекистон дунёдаги энг ёш аҳолига эга мамлакатлар қаторига киради. Шу билан бирга, “Global Relocate” лойиҳаси маълумотларига кўра, аҳолиси энг ёш бўлган мамлакатларда одатда туғилиш даражаси юқори ва умр кўриш давомийлиги у қадар катта бўлмайди. Дунёдаги энг ёш мамлакат – Марказий Африка Республикаси (14,3 ёш) ҳисобланади, ундан кейинги ўринларни Нигер (15,3 ёш) ва Сомали (15,4 ёш) эгаллаган.
Live
Барчаси