Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги қанча?
Бу қизиқ
−
06 Апрель
10301Статистика агентлиги Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёш экани тўғрисидаги маълумотни тақдим этди.
Унга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилда 73,8 ёш бўлган.
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ўртача умр кўриш давомийлиги:
аёллар учун – 76,9 ёш;
эркаклар учун – 72,5 ёш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар сони 514 нафарни ташкил қилиши айтилган эди.