Ўзбекистонда аҳолига ижтимоий кўмак берувчи “Инсон” марказлари ташкил этилади
Жамият
−
28 Июль 2023
4877Ўзбекистонда аҳолига ижтимоий кўмак кўрсатувчи марказлар ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона шаҳрида ўтказилаётган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар вилоят ҳокимлари билан бирга барча ҳудудларда аҳолига ижтимоий кўмак кўрсатувчи “Инсон” марказларини ишга тушириш бўйича топшириқ берган.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев ушбу агентликка зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказлар” ташкил қилишни ҳам топширди.
Шунингдек, қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда уюшмаган ёшларнинг ягона электрон базаси шакллантирилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда барча шошилинч мурожаатлар учун ягона диспетчерлик тизими ишга туширилиши маълум қилинди.