Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши пасайди
Жамият
−
08 Декабрь 2022
8137Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ўсиш тезлиги секинлашди. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот 3,6 % га ўсган.
Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 5,3 % га ўсган эди. Таққослаш учун, жорий йилда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши ўтган йилнинг мос дарига нисбатан 1,7 % га секинлашган.
Йиллар кесимида аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиш (камайиш) суръатлари:
2018 йил январь-сентябрь – 3,8 %;
2019 йил январь-сентябрь – 3,7 %;
2020 йил январь-сентябрь – -1,4 %;
2021 йил январь-сентябрь – 5,3 %;
2022 йил январь-сентябрь – 3,6 %.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь