Ўзбекистонда 72 ёшли аёл ОТМга ҳужжат топширди
Жамият
−
01 Июль 2019
7189Айни кунларда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш қизғин давом этяпти. Жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома ҳам сўрамаяпти.
Қизиғи шундаки, бу йил ОТМга кириш учун 72 ёшли аёл ҳам ҳужжат топширган. Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг маълумот беришича, бу ҳол Фарғона давлат университетида юз берган.
ЎзАнинг ёзишича, ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бугундан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Бугун куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилган.