Ўзбекистонда 5 ёшдан катта болаларни эмлашга рухсат берилди

Саломатлик

image

Энди Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги  ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Унинг таъкидича, мамлакатда 5-11 ёшли болаларни эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланди. Улар Pfizer вакцинасининг 0,1 мл литр дозаси билан эмланади. Бунда 6 дозали вакцинани самарали ишлатиш учун бир пайтнинг ўзида эмлаш пунктларига 18-20 нафар болани йиғиб, вакцинани қўллаш назарда тутилган.

Шунингдек, COVID-19 га қарши эмланадиганлар сони энди 5 ёшдан юқори аҳоли статистикаси билан юритилади.

“Давлат ташкилотларида 50 мингдан кўп, хўжалик юритиш субъектларида 20 мингдан кўп эмланмаган фуқаро мавжуд. Уларни ҳам эмлаш жараёнига жалб этиш жоиз”, дейди Нурмат Отабеков.

Аввалроқ, Бразилияда коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланган 10 яшар боланинг юраги тўхтаб қолгани хабар қилинганди. Бола реанимациядан сўнг, ўзига келган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made