Ўзбекистонда 3-4 балли зилзила сезилди
Жамият
−
05 Август 2025 14293 1 дақиқа
Бугун, 5 август куни 18:44 да Қирғиз Республикасида 6 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 292 км шимоли-шарқда. Магнитуда:5,2. Чуқурлиги: 15 км. Эпицентр: Қирғиз Республикаси. Зилзила координаталари: 41,33 градус шимолий кенглик; 72,71 градус шарқий узунлик. Эпицентрда сезилиш кучи: 6 балл.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Андижон вилоятида 3-4 балл, 68 км;
- Наманган вилоятида 3 балл, 96 км;
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 131 км.
Тошкент шаҳрида истимоқ қилувчи айрим кишилар ҳам ижтимоий тармоқларда зилзила кучини сезганини ёзмоқда
Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Live
Барчаси
Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди
04 Апрель