Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижонда сезилди

Жамият

image

Бугун, 26 июль куни Тошкент вақти билан 03:48 да Қирғизистонда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 286 км жанубий-шарқда, Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятида жойлашган.

Вақти: 03:48:10 26.07.2025

Магнитуда: 3,6

Чуқурлиги: 10 км

Эписентр: Жалолобод, Қирғиз Республикаси

Координаталари: 41,13 Н, 72,63 Э

Эпимарказда сезилиш кучи: 4 балл

Ўзбекистонда сезилиш кучи:

Пахтаобод туманида 2-3 балл, 25 км.

Избоскан туманида 2 балл, 40 км.

Андижон туманида 2 балл, 41 км.

Жалақудуқ туманида 2 балл, 44 км.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 июль куни Тошкент вақти билан 02:40 да Қирғизистонда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлганди ва у ҳам Ўзбекистон ҳудудида сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Андижон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг