Ўзбекистонда 14 кундан бери соғайганлар сони касалланганлар сонидан юқори бўлмоқда (статистика)
Жамият
−
06 Май 2020
6048Ўзбекистонда 14 кундан бери коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони касаллик қайд этилган кўрсаткичга нисбатан юқори. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Статистикага кўра, 21 апрелдан бошлаб шифохонага даволаниш учун кирганлар сони, ундан соғайиб чиққанлар сонидан кам бўлмоқда. Хусусан, охирги 3 кун давомида тегишли равишда 48, 86, 96 нафар бемор соғайган бўлса, ушбу кунларда 31, 40, 18 нафар беморда касаллик аниқланган.
Соғайиш бўйича энг катта кўрсаткич 23, 27, 28, ва 29 апрель кунлари қайд этилган. Ушбу кунларда тегишли равишда, 111, 103, 100 ва 104 нафар бемор соғайиб чиққан.
Фото: coronavirus.uz
Эслатиб ўтамиз, Республикада коронавирус билан боғлиқ 2207 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 1501 нафари соғайган бўлса, 10 нафари вафот этган. Ҳозирда 696 нафар бемор даволанмоқда.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси