Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ нархи ўзгаради
Жамият
−
16 Апрель
39729Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тарифлар табақалаштирилган тартибда ўзгаради. Бу ҳақда Ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024−2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда 2024 йилнинг 1 майидан аҳоли учун электр-энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланган.
1 майдан электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун ўзгаришсиз – 1 кВт/соат учун мос равишда 1000 сўм ва 900 сўмдан қолдирилмоқда.
Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб қуйидагича белгиланмоқда:
- ойига 200 кВт/соатгача – 225 сўм;
- ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 450 сўм;
- ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 675 сўм;
- ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 787,5 сўм;
- ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 900 сўм.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
- ойига 200 кВт/соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 1 575 сўм;
- ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт/соат учун 900 сўмдан қоляпти.
Қарорда табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам келтирилган. Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.
Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмлигича сақланади.
Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Ноябрдан февралгача, иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометр нархи қуйидагича белгиланди:
- 500 куб метргача истеъмол учун 380 сўмдан 650 сўмгача;
- 500дан 2500 куб метргача 1500 сўмдан;
- 2 500дан 5 минг куб метргача 1950 сўмдан;
- 5 мингдан 10 минг куб метргача 2275 сўмдан;
- 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун 2 600 сўм.
Март-октябрь ойларида газ истеъмоли учун тарифлар қуйидагича белигиланди:
- 100 куб метргача – 650 сўм;
- 101 куб метрдан 2500 куб метргача – 1500 сўм;
- 2500 куб метрдан 5000 куб метргача – 1950 сўм;
- 5 минг куб метрдан 10 минг куб метргача – 2275 сўм;
- 10 минг куб метрдан ва ундан юқори истеъмол учун – 2600 сўмдан бўлади.
Шунингдек, аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кгга 1120 сўмдан 1600 сўмга ошади. 1 июлдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига етказиб бериладиган газ нархи 1500 сўмдан 1800 сўмга ошади.
LiveБарчаси