Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга неча киши тўғри келади?

Жамият

image

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 79,8 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда аҳоли сони 35,8 млн. кишини ташкил қилмоқда. Шундан аёллар сони – 17,8 млн. киши, эркаклар сони – 18,0 млн. киши.

Аҳолининг 18,2 млн нафари шаҳарларда, 17,6 млн нафари қишлоқларда яшайди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Аҳоли

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг