Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 13 та ЙТҲ содир бўляпти – статистика
3-саҳифа
−
13:39 300 2 дақиқа
2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲлар оқибатида 3 306 нафар фуқаро жабрланган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 420 тани ташкил қилган. Бу республика бўйича қайд этилган барча ЙТҲларнинг 18,4 фоизи, яъни деярли ҳар бешинчи ЙТҲ Тошкент ҳиссасига тўғри келганини англатади. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (311 та), Тошкент вилояти (271 та) ҳамда Фарғона вилояти (218 та) жойлашган.
Шунингдек, Наманган вилоятида 196 та, Андижон вилоятида 160 та, Қашқадарё вилоятида 135 та, Сурхондарё вилоятида 120 та, Қорақалпоғистон Республикасида 114 та, Хоразм вилоятида 85 та, Навоий вилоятида 83 та, Жиззах вилоятида 75 та ва Сирдарё вилоятида 50 та ЙТҲ қайд этилган.
Ҳисобот даврида энг кам йўл-транспорт ҳодисаси Бухоро вилоятида кузатилган бўлиб, у ерда 48 та ЙТҲ рўйхатга олинган.
Таққослаш учун, 2025 йил якунида Ўзбекистонда 9 226 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Уларда 2 188 киши ҳалок бўлган, 8 901 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.
Демак, 2026 йилнинг дастлабки олти ойидаёқ қайд этилган 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси ўтган йил давомида қайд этилган жами ЙТҲларнинг қарийб чорак қисмини (24,8 фоизини) ташкил этган. Шу даврда 3 306 нафар фуқаро жабрлангани эса 2025 йил давомида жароҳатланганлар сонининг 37,1 фоизига тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахтсиз ҳодиса қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси