Ўзбекистон ёғ экспортини тақиқлади
Жамият
−
01 Июнь 2022
9194Ўзбекистон Президентининг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармон билан қуйидагиларни 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланади:
• ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи, бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;
• кунгабоқар уруғлари (ТИФ TH коди 1206 00) ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари (ТИФ TH коди 1207), бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.
Вазирлар Маҳкамасига мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилди.
LiveБарчаси