Ўзбекистон яна бир давлат фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишга ёрдам беради
Local
−
19 August 2021 13907 1 minute
Бугун, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, суҳбат чоғида Швейцария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Aфғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Германия Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилишда Тошкент аэропортидан транзит йўлак сифатида фойдаланмоқда. Бугунгача юзлаб германияликлар, Европанинг бошқа давлатлари фуқаролари ва афғонлар эвакуация қилинди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August