Ўзбекистон ЯИМ ўсиши Россиядан пул келиши қисқариши туфайли секинлашади – ОТБ

Жамият

image

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда атиги 4 фоизга, 2023 йилда эса 4,5 фоизга ўсишини башорат қилди. Бу ҳақда ОТБ сайтида эълон қилинган хабарда айтилган.

Ўзбекистон иқтисодининг ўсиш суръати 2022 йилда Россия Федерациясидан инвестициялар ва пул ўтказмаларининг қисқариши туфайли секинлашиши кутилмоқда, кейин эса 2023 йилда бироз ошади, “яшил” молия эса мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 4 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу ўтган йилги 7,4 фоиз ўсишдан пасайган, чунки хусусий истеъмолнинг чекланиши саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсишни тўхтатмоқда.

“COVID-19 нинг мисли кўрилмаган таъсирига қарамай, Ўзбекистонда 2021-йилда ўсишда кучли тикланиш кузатилди, бу асосан саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг кенгайиши ҳисобига кузатилди”, дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Синди Малвичини.

2021 йилда тўқимачилик, озиқ-овқат ва тоғ-кон саноатида кучли тикланишдан сўнг саноатдаги ўсиш 2022 йилда 5 фоизгача секинлашиши ва 2023 йилда яна 5,5 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Fitch Ratings” агентлиги жорий йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати прогнозини 3,1 фоизгача пасайтириб, мамлакат суверен кредит рейтингини ВВ- (барқарор кутилма) даражада баҳолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодиёт ЯИМ ОТБ

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг