Ўзбекистон ва Тожикистон олимлари зилзилаларни прогнозлаш бўйича ҳамкорлик қилади

Жамият

image

Ўзбекистон Фанлар академияси Ғ.А.Мавлонов номидаги Сейсмология институти ва Тожикистон Фанлар академияси Геология, зилзилаларга чидамли қурилиш ва сейсмология институти ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда ЎзФА расмий сайтида хабар берилди.

Келишув доирасида икки мамлакат мутахассислари зилзилаларни башорат қилиш ва сейсмик районлаштириш соҳасида услубий ишланмалар ва геологик, геофизик, сейсмологик маълумотлар алмашади.

Шунингдек, ҳужжат Марказий Осиёнинг замонавий геодинамикаси ва сейсмиклигини, платформа ва ороген минтақаларининг ҳолатини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этишни назарда тутади.

Имзоланган келишувга кўра, сейсмик хавфни баҳолаш, замонавий геодинамика каби соҳаларга бағишланган симпозиумлар ва илмий конференцияларни биргаликда ташкил этиш режалаштирилган.

Икки давлат мутахассислари кучли зилзилаларнинг эпицентрал зонасида макросейсмик ва сейсмотектоник тадқиқотларни биргаликда амалга оширишни ҳам мўлжалламоқда.

Шу билан бирга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва илм-фанни ривожлантиришга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг