Ўзбекистон ва Россия ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди

Олам

image

Икки давлат раҳбарлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг Кремлда бўлиб ўтган музокаралари якунларига кўра ўзаро ҳамкорлик бўйича 11 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Хусусан, икки давлат ҳукуматлари ўртасида Россия Федерациясининг Бош консуллигини Самарқанд шаҳрида ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланган.

Аввалроқ хабар берилган Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қабул қилган қўшма баёноти ҳам ушбу ҳужжатлар сирасига киради. 

Бундан ташқари, Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури тасдиқланди. Шунингдек, фан ва олий таълим вазирликлари, божхона бошқармалари, темир йўл ва бошқа бир қатор тузилмалар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга доир ҳужжатлар қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва РФ етакчиси Владимир Путин ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда турли долзарб масалалар кун тартибига чиқди, жумладан, икки давлат ўртасидаги савдо-содиқ муносабатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу келишув доирасида бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия гази транзит қилинади. Ушбу маросимда давлат раҳбарлари Владимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин ҳужжат Кремл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг