Ўзбекистон савдо-сотиқда Россия учун муҳим ўринга эга – Путин
Олам
−
06 Октябрь 2023
7783Аввал хабар берилганидек, бугун 6 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва РФ етакчиси Владимир Путин ўртасида музокара бўлиб ўтди. Унда турли долзарб масалалар кун тартибига чиқди, жумладан, икки давлат ўртасидаги савдо-содиқ муносабатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Владимир Путин Ўзбекистон билан савдо муносабатларига тўхталар экан, Москва Тошкентнинг ишончли савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турганини таъкидлаб ўтди.
“Ўтган йили товар айирбошлашимиз 26 фоизга, жорий йилнинг етти ойида эса 14,4 фоизга ўсди. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан товар айирбошлаш бўйича Россия мустаҳкам биринчи ўринни эгаллади”, деган Россия раҳбари.
Путин Ўзбекистонда Россия иштирокидаги 3 мингта ташкилот, Россияда эса 700 та ўзбек компанияси мавжудлигига эътибор қаратган.
"Биз савдо-иқтисодий алоқаларимизни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли бир қатор жиддий қарорлар қабул қилдик. Ҳукуматлараро комиссия фаол ва нафақат фаол, балки самарали ишламоқда", деди Россия Президенти икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича масалаларга тўхталиб ўтар экан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россия Президенти Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтган эди.
LiveБарчаси