Ўзбекистон ва Парагвай биринчи хонимлари учрашди
Жамият
−
12 Декабрь 2920 2 дақиқа
Кеча, 11 декабрь куни Тошкентда ўтаётган олий даражадаги Ўзбекистон-Парагвай музокаралари доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева ва Парагвай биринчи хоними Летиция Окампос ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Очиқ ва самимий руҳида ўтган мулоқотда икки давлат раҳбарларининг рафиқалари мамлакатлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуналари, халқнинг миллий анъана ва урф-одатлари билан танишган.
Эслатиб ўтамиз, Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья бугун, 11 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ва бошқа расмийлар кутиб олди. Тошкентдаги “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пеньяни кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Қўшма баёнотни имзолади. Олий даражадаги музокаралар якунлангач, давлат раҳбарлари Кўксарой қароргоҳида дарахт экди.
Сантьяго Пеньянинг Ўзбекистонга ташрифи 11-13 декабрь кунларига мўлжалланган. Унга сафар давомида рафиқаси Летиция Окампос ҳамроҳлик қилмоқда. Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.
Live
Барчаси