Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг биринчи хонимлари учрашди (фото+видео)
Жамият
−
23 Август 2023
10328Кеча, 22 август куни Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева Озарбайжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева билан учрашди. Бу ҳақда “Azertag” хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 10 ноябрь куни ҳам бу икки давлатнинг биринчи хонимлари учрашганди. Самарқандга ташриф буюрган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси – мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиевани Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Зироат Мирзиёева қаршилаганди. Шу куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари учун махсус “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси ташкил этилганди. Унда Туркия Республикаси биринчи хоними Эмина Эрдўған, Озарбайжон Республикаси биринчи хоними Меҳрибон Алиева ва Венгрия Бош вазирининг рафиқаси Анико Леваи ҳам иштирок этганди. Биринчи хонимларга Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилганди.
Маълумот учун, Меҳрибон Ариф қизи Алиева 1964 йил 26 августда Бакуда таваллуд топган. Озарбайжон давлат, сиёсий ва жамоат арбоби, 2017 йилдан буён Озарбайжоннинг биринчи вице-президенти.
Шунингдек, у Озарбайжон гимнастика федерацияси президенти, Озарбайжон-Франция парламентлараро алоқалари бўйича ишчи гуруҳ раҳбари, Ҳайдар Алиев жамғармаси ва Озарбайжон маданиятининг дўстлари жамғармаси президенти.
Зироат Маҳмудовна Мирзиёева эса 1957 йилнинг 4 декабрь куни Қўқонда таваллуд топган. “Замин” халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси
Ҳар иккала биринчи хоним ҳам икки қиз, бир ўғилнинг онаси.