Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи оилалалари аёллари Тошкентда қандай вақт кечирди? (фоторепортаж)
Жамият
−
09:37 2452 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимлари ҳамда уларнинг қизлари Тошкентдаги маданий тадбирларда иштирок этди.

Маълумки, кеча, 23 август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Унга ташрифда рафиқаси – мамлакат биринчи вице-президенти Меҳрибон Алиева, қизи Лейла Алиева ва набиралари ҳамроҳлик қилмоқда.



Меҳмонлар Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва унинг қизлари – Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосарлари Шаҳноза Мирзиёева ва оиланинг кенжа вакиллари ҳамроҳлигида Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази билан танишган.



Меҳмонлар музей экспозицияси – “Исломгача бўлган цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон ХХ асрда”, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс асоси” ва “Қуръони Карим” залларидаги экспонатлар билан танишган.

Шунингдек, икки мамлакат биринчи оиласи аъзоларининг учрашуви Тошкент шаҳридаги Охунгузар арт-мажмуасида давом этган. Меҳмонлар бу ерда миллий либослар, қўл меҳнати буюмлари кўргазмасида иштирок этган.


Live
Барчаси