Ўзбекистон ва Малайзия нималарга келишиб олди?
Жамият
−
05 Февраль
5589Бугун, 5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:
- Маҳсулотларнинг “ҳалол” стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;
- Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;
- “Ақлли” шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- 2025-2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти кеча, 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан Малайзияга етиб борганди. Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, Таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Президент аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказди. Бугун, 5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги “Пердана Путра” ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шу ерда Мирзиёев ва Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди.
LiveБарчаси
Исроил 183 нафар фаластинликни озод қилди.
08 Февраль