Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегаралари масаласини муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегарани демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида икки давлат ишчи гуруҳларининг чегара демаркацияси масалалари бўйича навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.

“Йиғилишда 2023 йилга мўлжалланган ишлар якунлари сарҳисоб қилинди, 2024 йилга мўлжалланган учрашувлар жадвали тасдиқланди. Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш, демаркация хариталари ва махсус умумий геодезия тармоғини яратиш масалалари муҳокама қилинди”, дейди матбуот хизмати вакили.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтган ва учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланган.

“Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади”, дейилади Вазирлар Маҳкамаси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара масаласини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг