Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара масаласини муҳокама қилди
Олам
−
30 Апрель 2023
9765Ҳукумат делегациялари Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, жорий йилнинг 25-29 апрель кунлари Боткенда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтган. Музокаралар чоғида томонлар уч мамлакат давлат чегараларининг туташув нуқтасини белгилаш масаласи бўйича фикр алмашган.
Таъкидланишича, учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтган. Натижада томонлар навбатдаги музокараларни Тожикистон ҳудудида ўтказишга келишиб олган.