Ўзбекистон ва АҚШ Транскаспий йўлагидан фойдаланиш шаклларини муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон ва АҚШ Хитой, Кавказ мамлакатлари ва Европани боғловчи Транскаспий йўлагидан фойдаланишда ҳамкорликнинг янги шаклларини топиш ниятида. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 август куни Транспорт вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда USAID лойиҳасининг “Ўрта Осиёда савдо-саноат” йўналиши вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилган.

Учрашувда Европа ва Осиё ўртасида халқаро савдони ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш ва фаровонликни таъминлашда транспорт ва логистиканинг муҳим роли алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Шу муносабат билан томонлар Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида интермодал ва мультимодал трансчегаравий ва транзит транспорт хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, Транскаспий йўлаги бўйлаб ўзаро ҳамкорликнинг янги шаклларини яратиш имкониятларини муҳокама қилган.

Маълумот учун, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши Хитой, Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Қора денгиз ва ундан кейин Европа давлатларига ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 2 июнь куни Чўлпонотада бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитида Транскаспий транспорт йўлаги имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Транскаспий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг