Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси Англия клуби йиғинида иштирок этади
Спорт
−
29 апрел 2025 15007 1 дақиқа
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев Англиянинг “Куинс Парк Рейнжерс” клуби йиғинида иштирок этади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Саиднуруллаев Англия чемпионати иккинчи лигаси, яъни Чемпионшип клуби “Куинс Парк Рейжнжерс”нинг машғулотларида иштирок этмоқда ва “туманли альбион”да яна бир ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, 2005 йилда туғилган Саиднуруллаевнинг трансфер ҳуқуқи “Пахтакор” клубига тегишли. Бу мавсумда футболчи Ўзбекистон кубоги доирасида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август