Ўзбекистон U-20 жамоасинг Осиё кубогидаги ўйинлари санаси эълон қилинди

Спорт

image

Жорий йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистонда футбол бўйича U-20 Осиё чемпионати баҳслари ўтказилади. Тошкент ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада 16 та жамоа қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “А” гуруҳида Сурия,Ироқ ва Индонезия терма жамоалари билан куч синашади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки турда суриялик тенгқурларига қарши майдонга тушади. Баҳс 1 март куни “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.

4 март куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб борса, 7 март куни Фарғонада Индонезия жамоаси билан ҳисоб-китоб қилиб олади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар плей-офф йўлланмасига эга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Ўзбекистон U-20

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made