Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
11 Март
6581Бугун, 11 март куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Равшанбек Бердалиевич Бегматов Фарғона вилояти Ўзбекистон туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этган.
Сессияда лавозимидан озод этилган Шерзод Йўлдошев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган номзод – Равшанбек Бердалиевич Бегматов Ўзбекистон тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланган ва ҳозирга қадар Сув хўжалиги вазирлиги ирригация тизимларидан ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Равшанбек Бегматов Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё тумани Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Азизбек Маҳаммадқул ўғли Турдимуродов Сирдарё туманига ҳоким этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар

