Ўзбекистон Тожикистондаги дамба ёрилиши хавфи бўйича ўқув машқлари ўтказади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда Тожикистон ҳудудидаги Сарез кўли дамбасининг ёрилиши оқибатида сув тошқини хавфи юзага келганда аҳолини шартли эвакуация қилиш бўйича ўқув машқлари ўтказилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19-21 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари бошқарув органлари ва ФВДТ қуйи тизимлари хизматларининг Тожикистон Республикаси ҳудудидаги Сарез кўли дамбаси ёрилиши оқибатида сув босиш хавфи юзага келганда аҳолини шартли эвакуация қилиш тадбирларини ташкил этиш бўйича республика миқёсидаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган. 

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати мазкур тадбирларни ёритиш даврида аҳоли орасида ваҳима ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш, тадбирлар ўқув машқлари доирасида ўтказилаётганлигини тушунтириш мақсадида вилоят ОАВ вакилларини ҳамкорликка таклиф этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

901

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг