Ўзбекистон ТИВ Форс кўрфазидаги провокацияга муносабат билдирди
Жамият
−
14 Май 2019
4684Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2019 йил 12 май куни Форс кўрфазидаги Бирлашган Араб Амирликларининг ҳудудий сувлари яқинида Фужайра Амирлигидан шарқ томонда тижорий ва фуқаролик кемаларига нисбатан амалга оширилган провокацияни кескин қоралади.
Бу каби ҳодисалар кемалар бортидаги инсонлар ҳаётига жиддий хавф яратади. Вазирлик халқаро ҳамжамиятни денгизда кемалар қатнови хавфсизлиги ва барқарорлигига путур етказадиган бундай ҳаракатларни олдини олиш масъулиятини ўз зиммасига олишга чақирди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларига хавфсизликни таъминлаш ва ўз миллий манфаатларни ҳимоя қилишда якдиллик изҳор этди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 12 май куни тўртта танкер БАА ҳудудий сувлари яқинида номаълум кучларнинг ҳужумига учради. Бугунги кунда Форс кўчрфази ҳудуди вазият ҳавас қилгулик эмас. АҚШ ва Эрон минтақадаги тинчликка хавф туғдиряпти. Икки мамлакат бир-бирининг расмий ҳарбий бўлинмаларини террорчи ташкилот деб эълон қилган.
АҚШ бир неча кун илгари Эрон савдо ва ҳарбий кемаларга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бироқ, Эрон, худди минтақадаги араб давлатларида бўлгани каби, бу воқеа юзасидан ташвиш билдирди. Нефтнинг денгиздаги савдоси 30 фоизга яқини Ҳурмуз бўғози орқали ўтади. Шу нуқтаи назардан, нефть нархи кескин кўтарилди.
LiveБарчаси