СИ хатоси АҚШ – Хитой урушига сабаб бўлишига бир бахя қолди – CNN

Олам

image

Америкалик ҳарбийлар шу баҳорда Форс кўрфазида сунъий интеллектнинг хатоси оқибатида пайдо бўлган разведка ҳисоботига ишониб, Хитой кемасига зарба беришга тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор тўртта манбага таяниб, CNN хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳисобот АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш авж олган бир пайтда пайдо бўлган ҳамда Хитой кемаси Яқин Шарққа ҳарбий ядро дастури учун компонентлар ташиётганини даъво қилган. Ҳарбий қўмондонлик кемани тутиб қолиш бўйича операция тайёрлашни бошлаган: икки манбанинг сўзларига кўра, қуролланган ҳарбий хизматчилар кема бортига чиқишга тайёрланган, ҳавога эса самолётлар кўтарилган.

Ҳисобот фақат операция бошланишидан бевосита олдин текширилган ва уни махсус қўмондонлик таҳлилчиси бортда қандай юк борлигини нотўғри аниқлаган чат-бот ёрдамида тузгани маълум бўлган. Бот айнан нимани ядровий материаллар деб қабул қилганини CNN аниқлай олмаган. Манбалардан бири ҳисобот бутунлай ёлғон бўлганини, аммо деярли урушга олиб келишига бир баҳя қолганини айтган, чунки Хитой кемасига қарши ҳар қандай операция АҚШ ва Хитой ўртасида қуролли низога айланиб кетиш хавфини туғдирган.

Қайд этилишича, Пентагон ва разведка сунъий интеллектни деярли барча жараёнларга – улкан ҳажмдаги разведка маълумотларини таҳлил қилиш ва зарбалар учун нишонларни танлашдан тортиб, бюджет ва логистикани бошқаришгача татбиқ этишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, CNN ёзишича, бундай маълумотларни текширишнинг ягона стандарти мавжуд эмас: турли идоралар турли воситаларни турли қоидалар бўйича қўллайди. Ҳарбий ва разведка таҳлилчилари фойдаланадиган тизимлардан хабардор бўлган собиқ юқори мартабали мулозим шундай дейди: 

“Ички воситалар – бу асосан ўша тижорат маҳсулотларининг бироз “пардозланган” шакли, холос”.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг