Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов уйланди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Урал” клуби футболчиси Остон Ўрунов уйланди.

Таъкидлаш керакки, Остон ўзбек футболидаги энг ёрқин номлардан бири ҳисобланади. Ўрунов Наманганнинг “Навбаҳор” клубидаги фаолияти орқали танилишни бошлаган. У 2020 йилда Россиянинг “Уфа” клубига йўл олди.

“Уфа”да ўзини кўрсатган Остон Ўруновга Россиянинг энг номдор жамоаси бўлмиш “Спартак” қизиқиш билдирди. Натижада, Ўрунов 2 миллион евро эвазига Москва клуби сафига кўчиб ўтди. Лекин Остон “Спартак” сафида ўзидан кутилган ўйинни намойиш қилмади. Аниқроғи, унга майдонга тушиш учун деярли имконият берилмади.

Маълумот учун, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрида Навоий вилоятида туғилган. У 2019 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоаси сафига жалб қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Остон Ўрунов

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг