Ўзбекистон ТДТ доирасида энг кўп қайси давлат билан савдо қилади?
Жамият
−
11 Ноябрь
2435Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкори Қозоғистон бўлиб, унинг умумий юк ташувлардаги улуши 72 фоизни (11,2 миллион тонна) ташкил этади. Бу ҳақда “Aliance-Press” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Tранспорт ва коммуникация соҳасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлаш иқтисодий алоқаларнинг янада тараққий этиши ва ТДТга аъзо мамлакатлар ҳамда минтақаларнинг умумий ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Ҳозирги кунда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланиб бормоқда. Хусусан, ўтган йилда Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаси 10 миллиард долларни ташкил этган. Шундан экспорт ҳажми 3,6 миллиард долларни, импорт ҳажми 6,4 миллиард долларни ташкил этган.
Маълум қилинишича, 2023 йилда Ўзбекистоннинг ТДТ давлатлари билан экспорт-импорт юк ташиш ҳажми 15,5 миллион тоннани ташкил этган бўлиб, бу Ўзбекистоннинг умумий халқаро юк ташиш ҳажмидаги 24 фоиз улуши ҳисобланади.
ТДТ доирасида Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкори Қозоғистон бўлиб, умумий юк ташувлардаги улуши 72 фоизни (11,2 миллион тонна) ташкил этади. Иккинчи асосий улуш Қирғизистон давлатига тўғри келиб, 3,3 миллион тонна (21 фоиз) ташкил этди. Озарбайжон билан ташишлар 69,5 минг тонна, Туркия давлати билан эса 937,8 минг тоннага етган.
Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан ўзаро товар айланмаси 2023 йил давомида 8,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Нашрга кўра, ушбу тузилма доирасида транспорт соҳасида эришилган энг йирик келишувлар 2022 йил 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти 9-саммитида имзоланган “Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро қўшма юк ташиш тўғрисида”ги битим ва ”Транспорт алоқалари дастури” ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь