Ўзбекистон табиий офатлардан ҳар йили қанча зарар кўриши очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳар йили табиий офатлар ўртача 1,4 миллион кишига таъсир ўтказган ҳолда, 3 миллиард долларга яқин зарар етказади. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Жаҳон банки ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан биргаликда “Табиий офатларга жавоб чораларини кучайтириш орқали иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш” мавзусида ўтказган давра суҳбатида айтиб ўтилди.

Қайд эитилишича, прогнозлар иқлим ўзгариши табиий офатлар, айниқса қурғоқчилик, сув тошқинлари ва кўчкилар хавфини оширишини кўрсатган. Ҳисоб-китобларга кўра, йирик сув тошқини мамлакат ЯИМнинг тахминан 5 фоизига зарар етказиши мумкин ва кучли қурғоқчилик ҳам худди шундай жиддий иқтисодий таъсирга эга бўлади.

“Биз иқлим сценарийларини ва келажакдаги ўзгаришларнинг иқлим прогнозларини тузадиган моделларининг прогнозлари у мамлакатимизда қандай ривожланиши ҳамда иқлим ўзгаришини юмшатиш учун бажарилган ишларга боғланган ҳолда келгуси асрда вазиятга қараб ҳарорат яна 1,5 ° C ва 3 ° C га кўтарилиши мумкинлигини кўрсатади”, дегани Ўзгидрометнинг лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи Наталя Агалцева давра суҳбатида.

Давра суҳбати иштирокчилари шунингдек, хавфлар таъсирини камайтириш, жисмоний таъсирларни юмшатиш ҳамда одамлар ва давлат молиясини табиий офатларнинг энг ёмон таъсиридан ҳимоя қилиш учун давлат инвестициялари ва институционал ислоҳотларнинг комплекс дастури орқали табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш имкониятлари ва истиқболларини муҳокама қилдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

табиий офат

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг