Польшада табиий офат режими жорий этилди (видео)

Олам

image

Польша Бош вазири Дональд Туск мамлакат жанубидаги сув тошқинлари туфайли табиий офат режимини эълон қилди. Бу ҳақда PAP хабар берди.

“Ваколатли вазирлар ва хизматлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг мен Вазирлар кенгашининг табиий офат ҳолатини жорий этиш тўғрисидаги қарорини тайёрлашни буюрдим”, дейди Туск.

Нашрга кўра, сувнинг кўтарилиши Польшанинг жануби ва жануби-ғарбий қисмида кузатилган. Силезия ва Қуйи Силезия воиводликларида (маъмурий бирлик) кучли ёмғирдан сўнг Ниса дарёсининг ўзанидан тошиб кетиши туфайли содир бўлган. Баъзи ҳудудларда кўприклар ювилиб кетган, бир қатор аҳоли пунктларида вертолётлар ёрдамида эвакуация ишлари бошланган. Ноқулай об-ҳаво туфайли 260 мингга яқин уй электр энергиясиз қолган, хавфсизлик хизматлари 1,9 мингга яқин аҳолини эвакуация қилган. Моравия-Силезия минтақасида темирйўл ҳаракати деярли тўлиқ тўхтаган. 

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво туфайли тўрт воиводликдаги 350 дан ортиқ боғча ва мактабларда дарслар тўхтатилган. Сув тошқини 1997 йилдан бери кузатилганлари орасида энг ёмони деб таърифланмоқда. Табиий офат оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, кучли ёмғир Австрия, Чехия ва Руминияда ҳам сув тошқинлари келтириб чиқарди. Хусусан, Чехия жанубида 12 сентябрдан бери узоқ давом этган ёмғирлар оқибатида сув тошқини юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шарқий ва Марказий Европа давлатларининг аксарият қисмида кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари кузатилганди. Хусусан, Польша, Чехия, Австрия ва Руминия табиий офат етиб борган асосий мамлакатлар ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша Дональд Туск табиий офат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made