Ўзбекистон стадионларида жамоаларни мухлисларнинг фотолари “қўллаб-қувватлайди”
Жамият
−
03 Июнь 2020
5185Карантин сабабли стадионларимизда мухлисларнинг ўрнига уларни фотолари жойлаштирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Суперлига клублари ўйинлар давомида футболчиларни стадионда қўллаб-қувватлаш учун чора излашмоқда. Пандемия туфайли деярли уч ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 13 июндан эътиборан давом эттирилади.
Мухлислар стадионга киритилмайди. Шу боисдан айрим клуб вакиллари турли таклифларни кўриб чиқмоқда.
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби мухлисларнинг фотоларини стадион ўриндиқларига жойлаштириб чиқишни режалаштирмоқда. Клуб 10 июнга қадар мухлисларнинг суратларни bunyodkorfanclub@gmail.com электрон почтаси орқали қабул қилмоқда.
Жамоасини стадионда ўзига хос тарзда қўллаб-қувватлашга қарор қилишган Қаршининг «Насаф» клуби томонидан ҳам ушбу чора йўлга қўйилади.
LiveБарчаси