Ўзбекистон Сенатига телефон ва камера билан кириш мумкин бўлади
Жамият
−
22 Август 2019
5312Кўплаб демократик мамлакатларнинг парламентларига кириш ва чиқиш эркин бўлиб, у ерга телефон, фото/видеокамера ва бошқа ускуналар олиб киришга рухсат этилади. Ўзбекистонда эса бундай эмас, ҳозирча.
Ҳозирча дейишмизнинг боиси, яқин вақтларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати биносига телефон ва камералар билан кириш тартиби қайта кўриб чиқиб, енгиллаштирилади. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева маълум қилди.
“Европа парламентларида телефон билан эркин кириш мумкин. Биз ҳам шу даража келамиз. Бизда алоҳида бино бўлишини айтгандим. У ерда биз телефон, камералар билан кириш-чиқиш масаласини кўриб чиқамиз”, деди Сенат раиси.
Танзила Норбоева ташкилотларнинг иш жараёнида ҳужжатларнинг қоғоз шаклидан фойдаланишни камайтириш кераклигини ҳам айтиб ўтди.
“Ҳужжатларнинг қоғоздаги шакли билан ишлашга нуқта қўйиш керак. Албатта, ҳужжат ишлаб чиқилган идорада қоғоз варианти бўлиши керак. Лекин комиссия, жамоатчилик кенгаши аъзоларига ҳужжатларни электрон шаклда етказиш мумкин. Биз барча соҳаларга ахборот ва коммуникация технологияларининг жорий этилишини таъминловчи Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг энг юқори ташкилоти сифатида намуна бўлишимиз керак”, деди Норбоева.
Маълумот учун, Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси Сенатга берилган. Бироқ иншоот таъмир талаб бўлгани учун Юқори палата ҳозирча у ерга кўчиб ўтмаган.
Аввалроқ, Танзила Норбоева Сенат ялпи мажлисларида ҳақиқатда ухлаб ўтирувчи сенаторлар бўлганини тан олгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь