Ўзбекистон санкциялар гирдобидаги Россияга самолёт ишлаб чиқаришга ёрдам беради

Жамият

image

Ўзбекистон Россияга Ту-214 самолётларини ишлаб чиқаришни қайта тиклашда ёрдам бериши мумкин. Бугун, 23 март куни Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида сармоявий ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўтказилган давра суҳбатида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.

“Бугун Ту-214 ишлаб чиқаришни қайта тиклашга қарор қилинди. Лойиҳа, албатта, осон эмас. Бу ерда биз ҳам ўзаро ҳамкорликка (Ўзбекистон билан – таҳр.) ишонамиз”, деди Татаристон Президенти ёрдамчиси Равиль Зарипов.

Унинг қўшимча қилишича, гап самолётнинг айрим қисмларини биргаликда ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоевнинг сўзларига кўра, Тошкент механика заводида ишлаб чиқарилаётган бутловчи қисмлар базаси рўйхатини кенгайтириш бўйича келишувлар аллақачон мавжуд.

Россияда Ту-214 ўрта масофали йўловчи лайнерининг серияли ишлаб чиқарилишини жонлантириш режалари Ғарб мамлакат авиация саноатига қарши санкциялар киритганидан кейин пайдо бўлди.

Аввалроқ, Татаристон Президенти Рустам Миннихонов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

878

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made