Ўзбекистон Парашахмат олимпиадасида тарихий натижа қайд этди

Спорт

image

Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган III Парашахмат олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди.

36 давлатдан 41 та жамоа ва 164 нафар етакчи шахматчи иштирок этаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон 3 та жамоа билан қатнашди. Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақа якунига кўра, Польша 1-ўринни, Куба 2-ўринни эгаллади. Ўзбекистон паратерма жамоаси эса 11 очко билан 3-ўринни қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон парашахмати тарихида илк бор Олимпиадада бронза медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган III Парашахмат олимпиадаси жамоалар сони ва иштирокчилар қамрови бўйича ҳам рекорд натижа қайд этди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг