Ўзбекистон Паралимпия делегацияси Тошкентга етиб келди. Уларга қандай мукофотлар топширилади?
Спорт
−
06 Сентябрь 2021
17371Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси ҳозиргина Тошкент Халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда воқеа жойидан QALAMPIR.UZ мухбири хабар қилди. Делегациянинг барча аъзолари соғ-омон ҳамда тўлиқ таркибда Тошкентга етиб келди.
Улар Тошкент шаҳри бўйлаб икки қаватли автобусларда пойтахтни сайр қилади, шундан сўнг “Янги Ўзбекистон” боғига йўл олади. У ерда спортчиларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, олтин медални қўлга киритган совриндорларга Chevrolet Tahoe русумли автомобил ҳамда 200 минг АҚШ доллари, кумуш медаль қўлга киритган спортчиларга эса, Traverse автомобили ҳамда 100 минг АҚШ доллари бронза олган совриндорларга эса Traiblazer русумли автомобил ҳамда 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон делегацияси спортчилари 19 та медалга эга чиқди: 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза.
LiveБарчаси