Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнатига қандай барҳам бермоқда? Брюсселда мунозора бўлиб ўтади
Жамият
−
01 Апрель 2019
7767Жорий йилнинг 1-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекистон ипаги” уюшмалари ва Касаба уюшмалари Федрацияси раҳбарларидан иборат Ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан Европа Иттифоқи пойтахтида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси маълумотларига кўра, мажбурий меҳнатга барҳам бериш масалаларига масъул Ўзбекистон Ҳукумати вакиллари Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қандай барҳам бермоқда” мавзусидаги мунозара форумида иштирок этади. Мазкур тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, Ўзбекистон, АҚШ ва Швейцария элчихоналари томонидан ташкиллаштирилмоқда.
Форум ишида Европа комиссияси, халқаро ноҳукумат ташкилотлар вакиллари, меҳнат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи ноҳукумат ташкилотлар, пахта ишлаб чиқаришда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши бўлган компаниялар иштирок этади.
Ташриф дастуридан Европа Иттифоқи, Бельгия Қироллиги, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, Европанинг йирик ишлаб чиқарувчилари, ритейлорлари ва касаба уюшламалари бирлашмалари ҳамда етакчи Европа брендлари вакиллари билан учрашувлар ўрин олган.
Ҳукумат делегацияси Касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси бош котиби Шаран Барроу, “Human Rights Watch” халқаро ноҳукумат ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар вакиллари билан ҳам музокалар олиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь