Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги қуролли тўқнашувларга муносабат билдирди
Жамият
−
15 Июль 2020
13447Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон ва Арманистон чегарад ҳудудида давом этаётган қуролли тўқнашувларга муносабат билдирди.
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини таъкидлаган.
Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.
“Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради”, дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Озарбайжон чегарасида 12 июль куни қуролли тўқнашув юз берди. Ҳар икки томон ҳам можаронинг келиб чиқишида бир-бирини айблади.
Қуролли тўқнашувларда озарбайжонлик генерал ва полковник ҳалок бўлгани айтилди. БМТ томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь