Озарбайжон генерали ва полковниги Арманистон билан чегарада ҳалок бўлди
Олам
−
15 Июль 2020
14357Озарбайжон ва Арманистон чегарасидаги қуролли тўқнашувларда озарбайжонлик генерал ва полковник ҳалок бўлди. Бу ҳақда Vesti.az нашри Озарбайжон Мудофаа вазирининг ўринбосари Керим Велиевга таяниб хабар берди.
Вазир ўринбосари 13-14 июль кунлари кечаси Товуз туманида ашаддий жанглар давом этган. Икки сутка давомида Арманистон ҳарбийлари билан қаттиқ тўқнашувлар бўлганини айтди. Унда юзлаб арман ҳарбийлари, ҳарбий техника ва объектлар йўқ қилинган.
Велиев жанглар натижасида Озарбайжон ҳам жиддий йўқотишларга учраганини маълум қилди.
“Бугун эрталаб генерал-майор Пўлат Гашимов ва полковник Ильгар Мирзаев қаҳрамонларча жангда ҳалок бўлди”, деди Велиев.
Икки давлат чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамон давом этяпти.
Аввалроқ, Озарбайжон Арманистон ҳарбийлари Товуз туманидаги Дондар Қушчу қишлоғини оғир калибрли қуроллар ва артиллериядан ўққа тутганини маълум қилганди.
Кейинроқ эса БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш икки томонни ҳам зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.