Ўзбекистон ОТМларида янги факультет ташкил этилади
Жамият
−
12 Март 2020
11297ОТМларда экология факультетлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни асраш ва чиқиндиларни бошқариш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда айтиб ўтди.
Йиғилишда ишлаб чиқариш жараёнида экологик нормаларга риоя этиш масалалари таҳлил қилинди.
Соҳада кадрлар сиёсати кескин танқид қилинди. Жумладан, малакали мутахассислар, илмий-тадқиқот ишлари етишмаслиги, бирорта олий ўқув юртида экология бўйича махсус факультет йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Тадқиқотларга грантлар ажратиш, илмий ходимлар малакасини ошириш, соҳага инновацион технология ва ғояларни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
“Давлатимиз раҳбари томонидан илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва соҳага янги инновацион технологияларни жорий этишда кадрлар тайёрлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бир неча йиллар давомида бу соҳа учун кадрлар тайёрлашда муаммолар кузатилган. Аниқ-тиниқ тизим йўқ эди ва бу ҳолат Президент томонидан адолатли ва қаттиқ танқидга учради. Давлатимиз раҳбари университетларда экология факультетларини ташкил этиш, соҳа учун алоҳида ихтисослаштирилган олий ўқув юртини ташкил этиш ҳақида кўрсатма берди.
Экологияга узоқ йиллар давомида биология фанининг бир бўлими сифатида қаралган, ваҳоланки у аслида мультидисциплинар фандир ва экология факультетларини ташкил қилаётганда шуларни эътиборга олиш режалаштирилмоқда. Турли соҳаларни экология қамраб олади, шунинг учун ҳам мультидисциплинардир. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунга қадар замонавий моддий-техника базаси ва кадрлар етишмаслиги туфайли бу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларида лоқайдлик юзага келди. Шунинг учун бугунги куннинг долзарб вазифаси, Президентимиз таъкидлаганидек, соҳага мақсадли грантлар жалб этиш, уларнинг портфелини шакллантириш, янги технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича кичик стартап лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат-хусусий ҳамкорликни кенгайтириш, соҳага ёш мутахассисларни жалб этиш ва хорижда стажировка ташкил этишдан иборат”, деди Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь