Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида илк бор киберспорт бўйича медаль олди

Спорт

image

Бугун, 23 сентябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг 4-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун дастуридан ўрин олган киберспорт баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси футбол баҳсларида бронза медални қўлга киритди.

Футбол симулятори дастурида иштирок этган Абубакр Иминжонов ва Фарруҳ Мирҳамидов ярим финалга қадар етиб бориб, мусобақани бронза медали билан якунлади.

Шу тариқа, мазкур медаль Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари тарихида киберспорт бўйича қўлга киритган илк соврини бўлди.

Маълумот учун, киберспорт Осиё ўйинлари дастурига илк бор 2018 йилда Жакарта–Палембанг Осиё ўйинларида киритилган. Бироқ ўша мусобақада киберспорт кўргазмали спорт тури мақомида ўтказилган ва қўлга киритилган медаллар умумий медаллар жадвалига киритилмаган. 2020 йил декабрь ойида Осиё Олимпия кенгаши киберспортни Осиё ўйинларининг расмий медаль бериладиган спорт тури сифатида дастурга киритиш қарорини қабул қилди.

Шундан сўнг, 2023 йилги Ханчжоу Осиё ўйинларида киберспорт илк бор расмий медаллар учун ўтказиладиган спорт турига айланди.

Ҳозирда Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 10 тага ( 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза) етди. Айни дамда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 14-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг