Ўзбекистон Олимпиадада яна бир лицензияга эга бўлди

Спорт

image

Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир лицензия қўшилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Манбага кўра, Халқаро конькичилар иттифоқи мусобақа дастурлари кесимида лицензиялар тақсимотини қайта амалга оширган ва унда Ўзбекистон делегацияси аъзоси Даниил Ейбог 1500 метр масофада ҳам иштирок этиши тасдиқланган. 

Маълумот учун, Ейбогнинг мазкур масофадаги старти жорий йилнинг 14 февраль кунига белгиланган. Шунингдек, Даниил шу куни 500 метр масофали дастурда ҳам қатнашади. Шунингдек, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом йўналишларида қишки Олимпиада баҳсларида иштирок этади. Саралаш цикли якунига кўра, Дмитрий Чигирёв ҳамда Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик йўналишида Олимпиадага йўлланма қўлга киритган эди. Бироқ, турнирга тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирёв жароҳат олиб, мусобақагача тиклана олмади. Шу боис мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларидагина иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Олимпия гўзали” сифатида танилган машҳур нидерландиялик конькида учувчи Ютта Лердам 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритганди ва Олимпия рекордини янгилаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари Даниил Ейбог тоғ чанғиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг